Бугун Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнири старт олади.
Ушбу мусобақада жаҳоннинг 9 та энг яхши шахматчилари қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.
Шахматчимиз бугун илк ўйинини россиялик Ян Непомняшийга қарши ўтказади. Турнир мукофот жамғармаси 130 минг евро маблағни ташкил этади.