Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Нефтчи» бугун иккита ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун январь ойида Туркияга йўл олган жамоамиз йиғинлар доирасида бугун охирги назорат учрашувларини якунлади.

Куннинг биринчи ярмида Россиянинг "Крилья Советов" клуби мағлуб этилган бўлса (3:2), кечга яқин иккинчи ўртоқлик ўйинида Қозоғистон Премьер лигасининг вакили "Жетису" жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам фарғоналиклар ишончли ғалабага эришдилар — 2:0.

Биринчи бўлим охирида қозоғистонлик футболчилар дарвозаси томон белгиланган 11-метрли жаримани легионеримиз Тома Табатадзе қойилмақом тарзда бажариб, учрашувда ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда фарғоналиклар сафига янги келиб қўшилган футболчи Нурилло Тўхтасинов эса "Жетису" дарвозасига навбатдаги тўпни киритиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Мазкур натижа ўйин охиригача ўзгаришсиз қолди.

Назорат учрашуви
"Нефтчи" - "Жетису" - 2:0
Голлар: Тома Табатадзе, 1:0 (41-пен.), Нурилло Тўхтасинов, 80 (2:0)
"Нефтчи": Владимир Назаров, Муҳсин Убайдуллаев, Зоир Жўрабоев, Андрей Мишенко, Аббос Ғуломов (Ғуломхайдар Ғуломов 81), Мирзоҳид Ғофуров, Нурилло Тўхтасинов, Диёр Туропов, Юрий Батюшин, Тома Табатадзе, Улуғбек Ҳошимов (Иззатилла Абдуллаев 81)
Бош мураббий: В.Левченко

Шу билан "Нефтчи"нинг январь ойидан бошланган Туркия йиғинларидаги охирги баҳслари кетма-кет ишончли ғалабалар билан ўз ниҳоясига етди.

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 22:08, 16.02.2023.
Ўқилди: 1414 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.