Анталияда ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган "Қизилқум" вакиллари бугун сўнгги назорат баҳсида майдонга тушди. Бу сафарги рақиб эса Қзоғистоннинг "Каспий" жамоаси бўлди.
Беллашув ҳар иккала жамоаларнинг кескин ҳужумлари остида кечди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида навоийликлар яримҳимоячиси Ислом Кенжабоев рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтиб, дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозани ишғол қилди.
Ўртоқлик учрашуви
Анталия — Туркия, "Аркадия" спорт маркази
"Қизилқум" 1:1 "Каспий"
Голлар: И. Кенжабоев 45' (1:1) — Панцулая 30' (0:1)
"Қизилқум": Жавоҳир Илёсов, Жалолиддин Содиқов, Николай Тарасов, Самандар Шукруллаев, Азизбек Усмонов, Ифиани Ифиани, Мурод Рахматов, Алишер Саноев (с), И. Кенжабоев, О. Нурматов, Жасур Холтўраев.
"Каспий": Токотаев, Кадырбаев, Залеский, Коцев, Кусяпов, Диакате, Нарзильдаев, Арманавичюс, Бриджидо, Подстрелов, Панцулая.