"Рубин" ва "Леванте" жамоалари ҳужумчи Обафеми Мартенснинг трансфери борасида яқин турибди. Super Deporte нашри хабар тарқатмоқда.
27 ёшли футболчининг ўзи ҳам испан клубига ўтишга розилик берган. У "Рубин"да ортиқ қолишни истамаяпти. Қайд этиб ўтиш жоиз, футболчи август ўрталарига келиб қозонликлар машғулотларидан четлатилганди.
Олдинроқ "Рубин" футболчини бутун мавсум ижарага беришни режалаштирганини маълум қилганди.