"Манчестер Юнайтед"нинг афсонавий собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз Европа Лигаси 1/16 финалидан ўрин олган "Барселона" - "Ман Юнайтед" илк учрашуви (2:2) ҳақида фикр билдирди.
- Қандай ўйин! Бундай ўйинни томоша қилиш ҳақиқий завқ бағишлайди. Ўйин давомида нафас олишга вақт йўқ эди. Ғайриоддий баҳс. Келгуси пайшанба куни бўладиган навбатдаги ўйин учун жуда яхши интро", - дея Скоулзнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BT Sports.