Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"га келганидан буён АПЛ жадвали қандай ўзгарганди?

Баҳо:
+ | -

Гвардиола ўз даврининг энг яхши мураббийидан бири саналади. Балки барча даврларнинг ҳамдир. Буни аниқ айта олмаймиз. Аммо бир нарсани аниқ биламизки, у 2016 йилдан бери Англияда фаолият юритмоқда. Ҳозирга қадар Пепнинг жамоаси аллақачон АПЛда доминант даражасига чиқиб олди – нафақат ўйин борасида, балки натижада ҳам. Гвардиола мураббийликни "Барселона Б"да бошлаган. Орадан бир йил ўтгач эса, асосий жамоага устоз бўлади. Каталониядаги даврида Гвардиола 3 марта Испания чемпиони бўлди. Яна шунча маротаба ЕЧЛда зафар қучди. Шунингдек, икки бор Испания кубоги ҳам айнан Гвардиола даврида ютилган.

Испаниялик мутахассис "Барселона"дан "Бавария"га йўл олади. Германия ичидаги муваффақиятларга қарамай, у ерда Гвардиола учун Европа саҳнида зафар қучиш насиб қилмади. Бу муаммо Манчестер шаҳрида ҳам давом этмоқда. "Шаҳарликлар"унинг даврида 6 та мавсумнинг 4 тасида чемпионликка эришди. Балки, бу мавсумда еттинчиси ҳам қўлга киритилар. Бешта лига кубоги ва битта мамлакат кубоги Гвардиоланинг Англиядаги ишини янада салмоқли қилади. Айтиш мумкинки, у ўзига берилган имкониятлардан максимум яхши фойдаланмоқда.

Гвардиола ҳақида унинг ҳамкасблари томонидан айтилган фикрлар ҳам буни тасдиқлайди. 2021 йилда Клопп у ҳақида шундай деган: "Улар ("Манчестер Сити")да ажойиб таркиб ва ундан ҳам ажойиб мураббий бор. Шу нарсалар, рақибни енгилмасга айлантирмоқда. "Сити"га қарши ўйнаш биз учун роҳат бағишлайди. Негаки, улар жуда ҳам кучли ва футболда кучлилар билан ўйнаш жуда ҳам ижобий ҳолат. Ҳа, уларни мағлуб этиш мумкин. Аммо бу учун сиз энг яхши спорт формасида бўлишингиз керак. Демак, Гвардиола жамоаси билан сиз ўз даражангизни ҳам билиб оласиз".

"Манчестер Сити" Гвардиола келганидан бери 4 марта мамлакат чемпиони бўлди. Аммо унинг биринчи мавсуми омадли кечмайди. 2020 йилда эса "Ливерпуль" бу номни ториб олади. Акс ҳолда, Гвардиола 6 марта ҳам зафар қучиши мумкин эди. Агарда унинг даражасини баҳоламоқчи бўлсангиз, натижаларга қараш керак. Бунинг учун эса "Манчестер Сити"нинг 2016 йилдан бери АПЛда йиғган очколарини қараб чиқиш керак. Демак, қуйида Гвардиола "шаҳарликлар" билан қанча очко йиғгани тақдим этилади.

Эслатма: биз қуйида фақат 11 та жамоани келтирдик. Негаки, фақат улар сўнгги етти мавсум давомида (Гвардиола келганидан бери) АПЛда иштирок этган.


1. "Манчестер Сити" – 587 очко
2. "Ливерпуль" – 540 очко
3. "Челси" – 473 очко
4. "Тоттенхэм" – 465 очко
5. "МЮ" – 460 очко
6. "Арсенал" – 445 очко
7. "Лестер" – 347 очко
8. "Эвертон" – 329 очко
9. "Вест Хэм" – 319 очко
10. "Кристал Пэлас" – 294 очко
11. "Саутгемптон" – 271 очко.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 22:22, 17.02.2023.
Ўқилди: 2169 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.