"Бавария" вингери Кингсли Коман Бундеслига доирасидаги Мюнхенгладбахнинг "Боруссия"сига қарши ўйинни ўтказиб юборади.
"Бавария" устози Юлиан Нагельсманн Команнинг "Боруссия" билан дуелдаги иштироки шубҳа остида эканлигини айтди. Bild нашрининг янги хабарига кўра, 26 ёшли футболчи бугунги ўйин олди машғулотларини ўтказиб юборди ва шанба куни майдонга туша олмайди.
Кингсли Коман жорий мавсум “Бавария” сафида 21 ўйинда 5 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.