"Интер" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян жамоадоши Милан Шкриньярнинг "ПСЖ"га кетиши ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди.
"Мен у шундай қарорга келганидан афсусдаман. Унга шу олти ой давомида мен билан бирга ўйнагани учун миннатдорчилик билдираман ва қолган беш ойда биз билан ўйнашидан хурсандман", - дея Мхитаряннинг сўзларини келтиради DAZN.