"Барселона"нинг собиқ спорт директори Йорди Кройфф ватандоши Эрик тен Хагнинг "Манчестер Юнайтед" бошқарувидаги фаолиятини юқори баҳолади. Унинг фикрича, ҳозир жамоа аввалги формасини тикламоқда.
- Улар қайтишларига ишонишади. Жамоа ҳозирда ўзгача кайфиятни, янгиликни ҳис қилмоқда. Улар тўғри йўналишда ҳаракат қилмоқдалар, кўрамиз, бу уларга қандай совринлар олиб келади", - дея Кройффнинг сўзларини келтиради BT Sport.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "МЮ" ўртасидаги ЕЛ плей-офф дастлабки ўйини 1:1 ҳисобида якунланди.