Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Бразилиялик ёш футболчига даъвогарлар кўпайиб кетди

Баҳо:
+ | -

Бразилиянинг «Атлетико Паранаэнсе» клубининг 17 ёшли ҳужумчиси Витор Роке Бразилия ёшлар терма жамоасидаги муваффақиятли ўйинидан сўнг Европанинг бир қатор клубларининг қизиқишига тушди.

Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, бразилиялик истеъдодга Испаниянинг «Барселона» ва «Атлетико», Италиянинг «Интер», «Милан» ва «Торино», Англиянинг «Арсенал», «Челси», «Вест Хэм» ва Франциянинг «ПСЖ» клублари кўз тикмоқда.

Шу билан бирга, уларнинг баъзилари «Атлетико Паранаэнсе»га Роке трансфери бўйича расмий таклифлар билан чиқишган. Трансфер сўровини юборганлар орасида «ПСЖ», «Атлетико» ва «Милан» клублари бор.

17 ёшли ўйинчи учун пойгада пешқадам «Барселона» бўлиб, уни ҳужумчи Роберт Левандовскига ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Каталонияликлар вакиллари аллақачон Бразилия клуби ва футболчининг атрофидагилар билан музокаралар олиб боришган. Битим 35-40 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.

Киритилди: 15:08, 18.02.2023.
Ўқилди: 1363 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.