Кириш Регистрация
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано

«Металлург» назорат учрашувида «Сўғдиёна»дан устун келди

Баҳо:
+ | -

Бугун Қибрай тумани марказидаги стадионда Суперлига жамоалари – Бекободнинг «Металлург» ҳамда Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоалари ўртасида назорат-кўрик учрашуви ўтказилди. Қизиқарли ва муросасиз курашлар остида кечган ўйинда «Металлург» кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашув тақдирини ҳал этган ягона гол ўйин охирида киритилди. Забихулло Ўринбоевнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Бектемир Абдуманнонов рақиб дарвозабони билан яккама якка чиқди ва ғалаба тўпини киритди – 1:0.

Бевосита ўйин тафсилотлари тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлимда тенг кураш кечди. Тўп назоратида, вазиятлар яратишда жиззахликлар бироз устунликка эга бўлишди. Биринчи бўлим сўнгида Жавоҳир Қаҳрамоновнинг майдондан четлатилиши «Сўғдиёна» ўйинига салбий таъсир кўрсатди. Шундан сўнг ташаббус бекободликлар томонида бўлди. Иккинчи бўлим аввалида Худойшукур Сатторов чап қанотдан узатиб берилган тўпни боши билан уриб рақиб дарвозаси тўрига туширганди. Аммо қанот ҳаками бу вазиятда офсайд борлигини қайд этди. Учрашув тугашига олти дақиқа қолганда эса заҳирадан ўйинга қўшилган Забихулло ақлли тўп ошириши билан жамоадошига қулай вазият яратиб берди. «Металлург» тўпурари эса имкониятдан унумли фойдаланди.

Миллий чемпионат бошлангунга қадар «Металлург» яна битта назорат учрашувини режалаштирган.

Назорат ўйини
«Металлург» – «Сўғдиёна» – 1:0. Қибрай стадиони
Гол: Бектемир Абдуманнонов (84)
Ҳакам: Султонмурод Абдураҳмонов.
Назоратчи: Александр Попов.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 18:45, 18.02.2023.
Ўқилди: 1491 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.