"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 24-туридан ўрин олган "Ноттингем Форест"га (1:1) қарши ўйин ҳақида гапирди.
"Биз жуда яхши ўйнадик. Ҳақиқатан ҳам яхши ўйин. Бизда ажойиб дамлар бўлди, лекин бу футбол. Гол уриш керак.
Бу бизнинг энг яхши ўйинларимиздан бири, аммо биз икки очко йўқотдик. Олдинда ҳали кўп ўйинлар борлигини биламиз", - дейди мураббий.
"Манчестер Сити" 52 очко билан АПЛда иккинчи ўринда, Лондоннинг "Арсенал"идан икки очко ортда қолмоқда.