"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг АПЛнинг 24-тури доирасидаги "Ноттингем Форест"га қарши учрашуви (1:1) ҳақида фикр билдирди.
"Бу яхши ўйин бўлди, аммо гол ура олмадик. Ҳимояда яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Биринчи бўлимда икки ёки учта гол уришимиз мумкин эди. Биз очко йўқотяпмиз, ачинарли. Лекин биз жуда яхши ўйнадик. Бугун бизнинг кунимиз бўлмади", - деди Гвардиола Sky Sports билан суҳбатда.