Менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Даниэль Фарке Бундеслиганинг 21-турида "Бавария" устидан қозонилган ғалаба (3:2) ҳақида фикр билдирди.
"Бу биз учун ҳам, жамоа учун ҳам, кайфият учун ҳам яхши. Ҳимояда дадил ва хотиржам эдик. Жамоанинг ҳамжиҳатлиги эвазига ғалаба қозондик", - деди Фарке Kicker.de билан суҳбатда.