"Бавария" устози Юлиан Нагельсманн Менхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасига (2:3) қарши ўйин бошида ҳужумчи Томас Мюллерни алмаштиргани сабабини тушунтириб берди.
“Бу ёқимсиз қарор эди. Мюллерни захирага олганимдан ачиндим, аммо четлатишдан кейин жамоага тезлик керак эди ва Чупо-Мотинг стандартлар бўйича ўйнашда давом этди. Бу ёмон, лекин мен буни қилишим керак эди. Биз ҳали Томас билан бу ҳақда гаплашмадик", - деди Нагельсманн Bayern & Germany билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" биринчи бўлимнинг саккизинчи дақиқасида франциялик ҳимоячи Дайот Упамеканони четлатгач, ўн киши бўлиб қолди.