Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

"Реал Мадрид" афсонаси Грецияда муваффақиятсизликка учради

Баҳо:
+ | -

Эркин агент бозорига яна бир юлдуз футболчи кириб келди. Ҳимоячи Марсело "Олимпиакос" билан шартномани бекор қилди.

Нега ҳимоячи Грецияда яхши ўйнаб кетолмади?

Марсело шартномани сентябрь ойи бошида имзолаган эди. Шундан бир неча кун ўтиб Пирейдаги “Георгиос Караискакис” стадионига 25 мингдан ортиқ томошабин тўпланди. Улар янги юлдузнинг тақдимотига келишди ва оловли шоуни намойиш қилишди. "Олимпиакос" афсонавий футболчини ўз таркибига қўшиб олди. Шу пайтгача Марсело "Реал" либосида 16 мавсум ўйнади ва 25 та совринни қўлга киритди.

Бразилиялик ҳимоячининг ўтиши ҳақидаги хабар Греция чемпионатида шов-шувга сабаб бўлди. Грециялик журналист Фанис Тсоканос Марcа нашрига берган интервюсида: “Кўпчилик Марселони чемпионатимиз тарихидаги энг яхши янги футболчи деб ҳисоблади. Кимдир бу ўтишни Ривалдонинг "Олимпиакос"га ўтиши билан солиштирган. Бундай операциялар бу ерда 10 йилда бир ёки икки марта содир бўлади. "Олимпиакос" машҳур ўйинчини олди ва ундан катта ёрдам кутди", деган эди.

Аммо ҳаммаси Греция клуби бошлиқлари кутганидан бутунлай бошқача чиқди. Марсело олти ой давомида жамоада бор-йўғи 10та учрашув ўтказди, ўртача ҳар бир ўйинда тахминан 33 дақиқа майдонга тушди. Бразилиялик футболчи “Атромитос” билан иккита кубок учрашувида майдонга тушди, аммо сўнгги бир ой ичида у бирорта ҳам расмий ўйин ўтказмади. Унинг Греция чемпионатидаги умумий ўйин вақти 92 дақиқани ташкил этди.

Январь ойида бразилиялик захирада ўтирди, кейин эса стадион трибуналарига ўтди. Греция клуби уни номаълум жароҳати туфайли таркибдан чиқариб юборди, унинг қандай жароҳат олгани маҳаллий матбуотда расман хабар қилинмаган. Вазият шу даражага етдики, Марсело клубнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларидан обунани бекор қилди, бу эса “Олимпиакос”нинг эмоционал мухлисларининг ғазабига сабаб бўлди.

"Шубҳасиз, Марсело энг яхши жисмоний формада эмас. Гарчи вақти-вақти билан у ўзига энг яхши ҳислатларини эслатиб турса ҳам. У ҳали ҳам ажойиб ҳужум хусусиятларига эга. Қишда АҚШ ёки Бразилияга кетиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Марсело юнон стандартлари бўйича анча юқори маош олади. Шу муносабат билан, менимча, унинг Грециядаги келажаги ноаниқлигича қолмоқда”, деган эди журналистлардан бири.

Ҳимоячи бош мураббий билан яхши муносабатда бўлмаган
2023 йилда испаниялик мураббий Мишел футболчини заҳирага юборганди. У ўша пайтда жамоада Марселодан яхшироқ формада бўлган футболчилар борлигига ишонган. "Олимпиакос" нима бўлишидан қатъий назар ғалаба қозониши керак эди, чунки ёмон натижалар туфайли жамоа жиддий босим остида эди.

Дарвоқе, октябрь ойида Марсело ПАОК (1:2) билан ўйин учун қайдномага киритилмаган ва ўйиндан сўнг бразилиялик футболчи шундай деган: “Ҳамма нега ўйнамаганимни сўраяпти. Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман, барча машғулотларда қатнашаман. Ўйнайманми ёки йўқми, бу менга боғлиқ эмас. Таркибга қўшилиш учун бор кучимни сарфлайман. Ҳеч қандай жароҳат йўқ. Бугун дам олиш куним бор эди, лекин мен ҳали ҳам машғулот ўтказдим, чунки ўйинларни ўтказиб юборишни хоҳламайман".

Грециянинг Gazzetta.gr сайти вазиятни шундай таърифлайди: “Айтиш мумкинки, Марсело бош мураббий Мишел билан ҳамма кутганидек тил топиша олмади. Бундай футболчининг трансфери планкани жуда баланд кўтарди. Марсело сентябрь ойида кўчиб ўтди, аммо кейинги ойгача дебют ўтказмади. У тайёргарлик ва мослашиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келди. Қолаверса, футболчи ва мураббийнинг Марселонинг майдондаги ҳолати ва мавқеи ҳақида турлича фикрлари бор эди. Баъзида Мишел бразилияликни чап қанот ҳимоячиси ўрнига қўйибди. Катта эҳтимол билан Марсело “Олимпиакос”ни тарк этади”.

Январ ойи ўрталарида Мишелдан Марсело қачон майдонга тушишини сўрашди: “Мен жавобим нотўғри талқин қилинишини хоҳламайман. Марсело тайёр деган қарорга келганимиздагина майдонга тушишини айтишим мумкин”. Ва кейинроқ, Греция ОАВ томонлар яқин орада ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилишларини эълон қилишди ва охир-оқибат шундай бўлиб чиқди ҳам. Мадридда афсона даражасига кўтарилган футболчи эндиликда клубсиз қолди.

Киритилди: 20:14, 19.02.2023.
Ўқилди: 7186 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.