«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг собиқ агенти Хорхе Мендеш ўртасидаги муносабатлар футболчининг журналист Пирс Морганга берган интервьюсидан сўнг ёмонлашди, деб хабар бермоқда L'Equipe.
Манбага кўра, Мендеш Морганга интервью бериш қарорини бемаънилик деб ҳисоблаган. Шунингдек, агент Криштиану билан ҳамкорликни тўхтатганидан сўнг руҳий жиҳатдан қийналмоқда. Унинг учун бу молиявий муаммодан кўра оғирроқ вазият бўлди.
«Хорхе буни катта ажралиш сифатида қабул қилди. Тўғри, унинг обрўси ҳақида гап кетганда, буни тасаввур қилиш қийин, лекин у ўзини ёлғиз ҳис қиляпти.
Гўё хотини уни ташлаб кетгандек таассурот уйғонган», - дейди Мендешнинг номаълум таниши.