Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Европа топ чемпионатларида ҳолат қандай? Ҳали бирорта лигада интрига ўлмаган

Баҳо:
+ | -

 Европада топ чемпионатлар қизиқарли палласига аллақачон етиб келди. Кеча барча ички мусобақаларнинг тур учрашувлари деярли якунига етди. Баъзи лигаларнинг ғолиби бўлиш учун фаворитлар ажрали бчиқишга улгурди. Яна бир-нечтасида эса чемпионлик учун кураш авжига чиқмоқда. Қуйида Европанинг топ лигаларидаги вазият ҳақида сўз юритамиз. 

А Серия - "Наполи" сўзсиз етакчи 

 Италия ички чемпионатида "Ювентус" жаримага тортилгач, "Наполи"нинг чемпионлиги деярли аниқ бўлиб улгурди. Неаполликлар бундан буёғига бунақа ажойиб ўйини билан 1-ўринни бой беришига кўпчилик ишонмаса керак. Лучано Спалетти шогирдлари А Сериянинг 23-туридан сўнг, 62 очко жамғариб пешқадамлик қилмоқда. Уларнинг энг яқин таъқибчиси "Интер" ҳисобланиб, "нерадзуррилар"да 47 очко бор. қолган 15 тур ичида "Наполи" 15 очколик фарқ билан чемпион бўла олмаслиги учун клубда катт инқироз бўлиши керак. Аммо чемпионат бу билан ўз интригасини йўқотмайди. 2-ўрин учун жиддий кураш бўлиши кутилмоқда. Чемпионни таъқиб қилаётган "Интер" ва 6-поғонадаги "Аталанта" орасида 6 очколик фарқ бор. Шунингдек, "Рома" ва "Милан" Индзаги бошчилигидаги "Интер"дан 3 очко ортда қолмоқда. Шундай экан, нафақат 2-ўрин, балки кучли 4лик учун ҳам кураш кечиши тайин. Бу жамоалар орасида Чемпионлар лигасида иштирок этишни соғинганлар ҳам топилади. Улар қаторидаги "Лацио" 42 очко билан 5-ўринга жойлашган. 

Лига 1 - "ПСЖ"дан олтин медални тортиб оладиган "мард" топиладими?

 Франция олий дивизионида кутилганидек "ПСЖ" етакчилик қилмоқда. Парижликлар 2 турда 57 очко жамғариб, пешқадамликни ҳеч кимга бермай келяпти. Жамоанинг асосий рақиби ва таъқибчиси "Олимпик Марсель" ҳисобида 52 очко бор. Кейинги турда икки пешқадам тўқнаш келади ва бу ўйин натижаси кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. Агар "ПСЖ"нинг қўли баланд келса, пойтахтликлар рақибларидан анча ўзиб кетади. "Марсель" ғалаба қозонса, бизга яна бир интригани тақдим этади. 3-ўриндаги "Монако"да 50 очко бор ва улар ҳам камида 2-ўрин учун курашиши мумкин. Таркиб жиҳатидан анча содда кўринган "Ленс" 4-ўринни эгаллаб турибди ва улар 24 турда 49 очко жамғарган. Лоис Опенда етакчилигидаги "Ленс" ҳам медаллар учун курашишга имконияти бор.

Испания - "Реал" қараб турмайди 

Испания Ла лигасидаги интрига унчалик юқори эмас. "Барселона" 22 турда 59 очко жамғариб, Лигада ғолиб бўлишга яқинроқ. Уларнинг асосий рақиби ва таҳқибчиси "Реал" ҳисобида эса 51 очко бор. Бир қараганда, 8 очко катта фарқ эмасдек кўринади. Аммо Хави ва "Барселона" ажойиб формага тушиб олган ва улар дарвозасига лигадаги жамоаларнинг йўл топиши ҳам қийин бўлиб қолмоқда. "Реал" эса ўтган мавсумдагидек барқарор кўринмаяпти. Анчелоттининг севимли ойлари энди яқинлашаётганини ҳисобга олсак, "Реал" ҳали бери таслим бўлмаса керак. Улардан 2-ўринни тортиб оладиган жамоа ҳам топилмаса керак. 3-поғонадаги "Реал Сосьедад" ҳисобида 43 очко бор. "Атлетико" эса 41 очко билан медаллар учун курашмоқда. "Бетис" ва "Райо Валекано" эса кучли тўртликка киришга интилиб кўради. Гарчи бу иш осон бўлмасада. 

Бундеслига - интриганинг "дода"си Германияда 

Бундеслигада ноодатий холат! Одатда немислар ҳаммадан олдин чемпион номини аниқлаштириб оларди. Ва бу катта эҳтимол "Бавария" бўлиб чиқарди. Аммо бу мавсум мюнхенликларга осон бўлмаяпти. Улар 21 турда 43 очко жамғарган ва бу пешқадамлик учун камлик қилмоқда. Шунингдек, "Боруссия Д" ва "Унион Берлин" ҳам "Бавария" билан бирдек очко жамғаришган. Бу ҳали ҳаммаси эмас: "Фрейбург" 40, "РБ Лейпсиг" 39 ва "Айнтрахт Франкфурт" эса 38 очко билан кучли учликни таъқиб қилиб келмоқда. Ушбу чемпионатдаги ҳар бир ўрин учун етарлича интригага хавас қилса бўлади. Одатда қизиқарли туюлмайдиган Бундеслиганинг ушбу мавсуми барча ички лигалардан ҳам қизиқарли бўлиши мумкин. Бунинг учун жамоалар "Бавария"ни энди олдинга ўтказиб юбормаслиги керак. Сенсация қайд этилса ажабланмаймиз. 

Премьер-Лига - Ҳали ҳаммаси чалкашиб кетиши мумкин

Бундеслигадаги интирга ҳақида айтдим. Аммо бу кураш Анлиядаги каби бўлишига кўзим етмайди. Чунки инглизларнинг лигаси бошқача жозибага эга. "Арсенал" пешқадам ва уларда 23 ўйиндан сўнг  54 очко бор. "Тўпчилар"дан бир ўйин кўп ўтказган "Манчестер Сити" ҳисобида эса 52 очко. Уларни тақиб қилаётган ва чемпионлик учун курашга кираётган "Манчестер Юнайтед" эса 24 турда 49 очко жамғарган. Ушбу учлик орасида энг ишончли ўйинни манкунианликлар кўрсатишмоқда ва шу сабаб ҳам уларни чемпионлик учун кураша олиши мумкин. 4-ўриндаги "Тоттенхэм" эса 24 ўйиндан сўнг 42 очкога эга. Улардан битта кам ўйин ўтказган "Ньюкасл" ЧЛ йўлланмаси учун курашда устун келиши мумкин. Аммо Мавсум давомида омадсиз кўринган "Ливерпуль"нинг заҳирада 2 ўйини бор ва улардан Клопп шогирдлари максимал 6 очко тўпласа "Тоттенхэм"га етиб олишига 1 очко қолади. Бунга эса "Фулхэм" "Брайтон" ва "Брентфорд" шунчаки қараб туришмаса керак. Негаки улар ҳам "Ливерпуль"дан кам очко жамғармаган. "Челси" эса бироз ортда қолмоқда. Тодд Боэлининг ишлатган пуллари ўзини оқласа, балки "аристократлар" ҳам кучли 4ликка киришга уриниб кўрар, аммо бу осон бўлмайди. 

Миржалол Пардабоев тайёрлади 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:13, 20.02.2023.
Ўқилди: 3649 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.