"Челси" ва ярим ҳимоячи Н’Голо Канте ўртасидаги шартномани узайтириш борасидаги музокаралар жуда ижобий ўтди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли франциялик футболчининг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси шу йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Канте 2016 йилдан бери "Челси" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Жорий мавсумда Канте лондонликлар сафида атиги иккита ўйин ўтказди, чунки у узоқ вақт жароҳатини даъволаш билан банд бўлди.