Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

"Реал"нинг Луиш Фигу билан сотиб олган беш футболчиси. Улар ҳам Фигу каби номдор эдими?

Баҳо:
+ | -

2000 йилнинг ёзида "Реал" бутун дунёни ҳайратга солганича, "Барселона"нинг юлдуз футболчиси ва сардори Луиш Фигуни харид қилади. Ўша пайтда клуб президентлигига номзод бўлган Флоринтино Перес мухлисларга ваъда берганди: "Агарда президент бўлсам, албатта Луиш Фигу "Реал" либосида ҳаракат қилади". Орадан кўп ўтмай, Перес президент бўлди ва ўз ваъдасини бажарди. Фигу "Барса" сафида беш йил ҳаракат қилиб, кўплаб совринларга эга чиққанди. Португалиялик юлдуз ўша пайтдаги рекорд суммага сотиб олинган ва галактико лойиҳасининг илк иштирокчисига айланганди. "Реал" 2000 йилнинг ёзида Фигуга қўшиб яна 5 та футболчи сотиб олган. Хўш, улар ким эди?

Флавио Консейсан

Бразилиялик ярим ҳимоячи "қаймоқранглилар" сафига "Депортиво"дан олиб келинади. У учун "Реал" 26 миллион евро сарфлайди. Гарчанд ўз вақтида бу кўчиш катта шов-шувга сабаб бўлган бўлсада, Консейсанни ҳозир ҳеч ким эсламайди. Футболчи Висенте дель Боске жамоасида 45 марта майдонга тушди. Кейин эса "Боруссия Дортмунд"га ижарага бериб юборилди. Косейсанни жароҳатлар анча қийнаганди. Шу сабабдан у 32 ёшида футболдан кетишга мажбур бўлди. У ўз фаолиятининг сўнгги даврларини "Галатасарай" ва "Панатинаикос" сафларида ўтказган.

Педро Мунитис

Евро-2000 мусобақасида Испания сафида Мунитис исмли футболчи порлаб чиқади. Мусобақа якунлангач эса уни сотиб олиш учун "Реал" тезлик билан ишга киришади. Ҳужумчи ўшанда "Расинг" клубида ҳаракат қиларди. Мунитис пойтахт жамоасида уч йил фаолият юритади. Унчалик ҳам омадли бўлмаган йиллардан кейин, Педро яна "Расинг"га ижарага берилади. Унинг кейинги манзили "Депортиво" клуби бўлганди. Мунитис "Реал" сафида ЕЧЛ совринини ютган. Аммо ҳеч қачон асосий таркиб футболчисига айлана олмаган. Мунитис "Реал"даги йилларини шундай эслайди: "Мен жуда ҳам уятчан эдим. Одамлар билан чиқишиб кетишим қийин эди. "Реал"да эса бу нарсалар кетмасди. Ҳа, жамоада бахтли бўлган даврларим ҳам бўлган. Аммо сал нарсага хафа бўлиб қолардим. Мухлислар мен сабабли ҳуштакбозлик қилганларида, буни қабул қилишим қийин кечарди. Шу сабабли кетишим керак деб ўйладим"...

Сесар Санчес

Испаниялик дарвозабон Санчес Ла-лигада 20 марта майдонга тушган холос. Унинг "Реал"даги даври 5 йилга чўзилади. Санчеснинг захира дарвозабонига айланишининг асосий сабаби унинг олдида барча даврларнинг энг яхши посбони Икер Касильяс борлиги эди. Санчеснинг "Реал"даги энг катта ўйини 2002 йилги ЕЧЛ финалида кечади. Афсуски, жароҳатлар уни қийнаб қўйди. Шу сабабли Санчес порлай олмади.

Сантьяго Солари

Солари маҳаллий рақиб жамоа бўлмиш "Атлетико"дан харид қилинади. У беш йил давомида жамоада бўлиб, 7 та соврин юришга эришган. Солари "Реал" билан 200 дан ортиқ баҳсларда иштирок этади. У 2018 йилда бир муддат "Реал"га мураббийлик ҳам қилганди. Аммо муддат 5 ойгина давом этган. Соларининг "Реал"дан кетиши ЕЧЛдаги "Аякс"га ютқизиқ ва "Барса"дан мавсумни 12 очко кам тўплаган ҳолда якунлагани сабабли юз беради.

Клод Макелеле

Ярим ҳимоячи "Реал" билан атиги уч йил бирга бўлган бўлса ҳам, еттита соврин ютишга эришган. Луиш Фигунинг таъсири Макелелега катта бўлган. Француз футболчиси 2003 йилда "Челси"га йўл олади. Аммо Макелеле кетгач, "Реал" уч йил кетма-кет Ла-лигада ғалаба қозона олмаганди. Макелеле ўзининг Мадриддан кетиши ҳақида шундай дейди: "Мен "Реал"даги ички муҳитни кўриб, "Челси" билан алоқага чиқдим ва ўтишни сўрадим. "Челси" ўшанда 30 ёш бўлишимга қарамасдан, мени сотиб олиш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилди".

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 16:00, 20.02.2023.
Ўқилди: 3807 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.