“Ливерпуль” ҳужумчиси Коди Гакпо мерсисайдликлар сафидаги биринчи голи ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик форвард Юрген Клопп жамоасидаги дебют голини "Эвертон"га қарши дербида урганди. Шунингдек ўтган дам олиш кунлари сафарда "Ньюкасл" дарвозасини ҳам ишғол қилган.
“Албатта, биринчи голимни уриш жуда ёқимли бўлди. Бу Мерсисайд дербиси эди - дебют гол уриш учун ажойиб вақт”, - деди Гакпо Чемпионлар лигасининг ⅛ финалида “Реал”га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Гакпо қишда "Ливерпуль'га ПСВ Эйндховендан 42 миллион евро эвазига ўтган эди. Бунгача футболчига кўплаб топ-клублар, жумладан, "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" қизиқиш билдирган.