“Манчестер Сити”нинг бирданига учта футболчиси Чемпионлар лигасининг ⅛ финалида “Лейпциг”га қарши ўз жамоасининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин. Гап ярим ҳимоячи Кевин де Брюйне, шунингдек, ҳимоячилар Кайл Уокер ва Жон Стоунз ҳақида кетмоқда.
Рўйхатда келтирилган барча футболчилар "буқалар"га қарши ўйин олдидан жамоанинг бугунги машғулотларида иштирок этишмади. Бу ҳақда журналист Жо Брей ижтимоий тармоқларда хабар бермоқда.
Де Брюйне, Уокер ва Стоунз нега бугунги машғулотларни ўтказиб юборгани ҳозирча номаълум. Эслатиб ўтамиз, "Лейпциг" - "Манчестер Сити" учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 01:00да бўлиб ўтади.