«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес бош мураббий Хави Эрнандес ҳақида фикр билдирди.
«Хави «Кадис»га қарши яхши ўйиндан сўнг мени табриклади. Биз тез-тез мулоқот қиламиз. Бироқ, мен нима учун кўп ўйнамаслигимни сўрайвермайман.
Рақобат бўлса менга ёқади. Мен Хавига қойил қоламан, «Барселона» ДНКси унинг қонида абадий қолади, у бу жамоа билан мутлақо ҳамма нарсани ютиб бўлган», - дея Торреснинг сўзларидан иқтибос келтиради Mundo Deportivo.
Жорий мавсумда 22 ёшли футболчи барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
22-турдан кейин «Барселона» 59 очко билан Испания чемпионати жадвалида пешқадамлик қилмоқда.