Кириш Регистрация

Жароҳатлар, жанжал ва ишончсизлик — Дзаньоло ўз даражасидан пастдагилар билан ўйнашга мажбур

Баҳо:
+ | -

Узоқ вақт давомида Николо Дзаньоло италиялик энг истиқболли футболчилардан бири ҳисобланарди. А Серияда жаҳон миқёсидаги ўйинчилар тобора камайиб бораётгани сабабли, лига маҳаллий ижрочиларга катта эътибор қаратмоқда. Улар орасида Дзаньоло ҳам бор эди.

Январь ойида у Италияда энг кўп гапирилган футболчилардан бири бўлди. Аммо, афсуски, унинг машҳурлиги профессионал муваффақияти билан боғлиқ эмас. Аксинча, футболчининг майдондан ташқарида қилган ва айтган барча гаплари муҳокама қилинди. Якунда ҳаммаси унинг Туркия Суперлигасига йўл олиши билан тугади. Николо футболчилик фаолиятини «Женоа»да бошлаган, кейин эса «Фиорентина» академиясига ўтган. 2017 йилнинг июлида «Интер» ҳозирда C Серияда ўйнаётган «Виртус Энтелла»дан Дзаньолони 1,8 миллион евро эвазига сотиб олганди. Бироқ, ярим ҳимоячи «Милан»да узоқ қола олмади, бироқ у «нерадзуррилар»нинг ёшлар жамоасида ўзини яхши кўрсатган ва 29 учрашувда 14 та гол урган. Бир йил ўтгач, у «Рома»га кўчиб ўтди. Римликлар футболчи учун 6,8 миллион евро тўлашди. Римда ёш ярим ҳимоячининг иқтидори юқори баҳоланди. «Бўрилар» италиялик футболчини қўлга киритишни жуда ҳам хоҳлашганди. «Рома» Дзаньоло фаолиятидаги биринчи жиддий клубга айланди, чунки у ҳеч қачон «Интер»нинг асосий жамоасида ўйнамаган. Римликларнинг футболчидан умидлари катта эди. У А Серияда биринчи мавсумни яхши ўтказди (27 ўйинда 4 гол ва 2 голли узатма).

Бироқ 2019/20 йилги мавсумда ярим ҳимоячида жиддий жароҳатлар муаммоси пайдо бўла бошлади. 2020 йилнинг январида италиялик футболчига тиззасининг хочсимон боғлами ёрилиши ташхиси қўйилганди. Унинг тикланиши учун 172 кун керак бўлди. Зўрға майдонга қайтган Николо иккинчи тиззасидан ҳам худди шундай жароҳат олди. Бу сафар тикланиш даври 266 кунни ташкил этди. Шундан кейин жароҳатлар Дзаньоло фаолиятининг ажралмас қисмига айланди. 2021/22 йилги мавсумда у турли жароҳатлар туфайли «бўрилар»нинг 11 та учрашувини ўтказиб юборган. Унинг учун тўлиқ бўлмаган жорий мавсумда (Италия) ҳам футболчи турли муаммоларни ҳал қилиш учун 33 кунни ўтказиб юборди. 2021/22 йилги конференциялар лигаси финалида ярим ҳимоячи «Рома»га ғалаба ва чемпионликни олиб келган ягона гол муаллифи бўлди. Шундан сўнг Николонинг барча муаммолари ортда қолиб, Жозе Моуриньо билан бирга янги чўққиларни забт этишга тайёрдек туюлди. Лекин бундай бўлмади. Қиш пайтида бирдан Дзаньоло римликлардан уни сотишни сўрагани ҳақида хабар тарқалди. Воқеаларнинг бундай бурилишини ҳеч ким башорат қилмаганди Қолаверса, Моуриньо футболчига умид боғлаганди. Бироқ у кетишни истаётганини тасдиқлаган. Шу пайтдан бошлаб ҳамма нарса нотўғри кета бошлади. «Бўрилар» футболчини сотишга рози бўлишди, лекин ўз шартларига кўра, яъни кўпроқ пул тўлангандагина бу мумкин эди.

«Борнмут» шундай клуб бўлиб чиқди, унинг таклифи «Рома»га маъқул келди. Бироқ ярим ҳимоячи лига аутсайдерларидан бирига ўтишни истамади. Миш-мишларга кўра, у «Милан» билан келишувга эришган, аммо «россонерилар» британияликларнинг таклифидан кўра яхшироқ нарх айтишмаган. Заниоло кетишга қарор қилди, лекин у қаерга боришни хоҳлаши номаълум эди. Бу ҳолат «бўрилар» га тўғри келмади. Улар ўйинчини сотишга тайёр эдилар, лекин ўзлари учун фойдали бўлгандагина. Клуб ва футболчи ўртасидаги муносабатлар жиддий равишда ёмонлашган. «Рома» ярим ҳимоячини «Борнмут»га ўтишга ундаган. Италиялик рад этди ва машғулотларни саботаж қила бошлади, шунинг учун у таркибдан чиқариб юборилди. Миш-мишларга кўра, у ўз навбатида босим туфайли клубни судга бермоқчи бўлган. Трансфер ойнаси ёпилди ва вазият ҳал этилмади. Бундан ташқари, у боши берк кўчага кириб қолди, чунки Николо энди ҳеч қаерга кета олмасди.

Мухлислар томонидан Дзаньолога дўқ-пўписа қилинганидан кейин вазият янада оғирлашди. Бир марта италиялик ҳатто полицияни чақиришга мажбур бўлди. Яхшиямки, футболчига «Галатасарой»дан қизиқиш бор эди. Туркияда трансфер ойнаси бошқа чемпионатларга қараганда узоқроқ муддатда очиқ бўлишидан хабарингиз бор. Бу сафар ярим ҳимоячида танлаш имкони йўқ эди. Шундай қилиб, 8 февраль куни футболчи турк клубига ўтди. Битим 15 миллион еврони ташкил қилди. «Рома» бундан норози эди, чунки улар Николо учун кўпроқ пул олишларига ишонишганди.

Дзаньоло катта салоҳиятга эга, аммо муаммо унинг атрофидаги одамларда. Кўпинча унга нотўғри маслаҳат беришади. Буни энг катта муаммо дейиш мумкин ва Николога ачиниш ҳисси юзага келади. У ажойиб маҳоратга эга, чунки тиззасидан олган жароҳатларидан кейин ҳам буни тасдиқлади. Мушаклар, тиззалар, оёқлар даволаниши мумкин, аммо муаммо бошда бўлса, ҳамма нарса қийинлашади. Агар у «Рома»да ўйнамасликка қарор қилса, уни буткул таркибга киритмаган маъқул. Муаммо ҳеч қаерга йўқолмайди. Агар у атрофдагиларга ўз муносабатини ўзгартирмаса, исталган клубда муаммо туғдиради», - деди «Рома»нинг собиқ футболчиси Збигнев Бониек Corrierra dello Sport нашрига берган интервьюсида. «Рома» бош директори Тиаго Пинто Заниолони хатти-ҳаракати ва клубга муносабати учун танқид қилди. Футболчининг онаси римликларнинг футболчи билан ҳисоблашишни тўхтатиб, уни 50-60 миллион еврога сотмоқчи бўлганини, бироқ ҳеч ким уларга бундай пул таклиф қилмаганини айтди. Нима бўлишидан қатъий назар ҳамма нарса ёмон якунланди. Туркияда италиялик яна яхши формага қайтиши мумкин, деган фикр бор. Аммо агар 23 ёшга келиб ҳам карьерани қайта бошлаш керак бўлса, унда нимадир нотўғри кетмоқда.

Киритилди: 22:58, 21.02.2023.
Ўқилди: 1675 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.