Бир неча кун аввал Осимхен фаолиятидаги 100-голини урди. “Наполи”нинг 24 ёшли ҳужумчиси Италия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган “Сассуоло”га қарши ўйинда (2:0) урилган гол эвазига бу кўрсаткичга эришди.
100 та гол уриш учун Осимхенга 197 та ўйин керак бўлди. Маълумот ўрнида, Лионель Месси дастлабки 210та ўйинда, Криштиану Роналду эса 301та ўйинда 100 та гол урган.
Нигерияликнинг ўзига хос хусусияти юзидаги ниқобдир. Ниқоб унинг 2022 йил ноябрь ойида "Интер"га қарши ўйинда "нерадзуррилар" ҳимоячиси Милан Шкриньяр билан тўқнашувда олган жароҳати натижасидир.
Виктор ёноқ суяги ва кўз бўшлиғида мураккаб операция ўтказди – ҳозир унинг жағида 18 та винт бор.
Неаполда ҳужумчини шунчалик яхши кўришадики, улар болаларни унинг қиёфасида кийинтиришади - улар шунингдек ниқобни ҳам унутишмайди.