Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбек футболи фахрийси Альберт Содиқов вафот этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Футбол федерацияси фахрийлар кенгаши аъзоси, ўз вақтида Тошкентнинг «Спартак», «Динамо», ОДО ва «Пахтакор» жамоаларида тўп сурган Альберт Артёмович Содиқов 81 ёшида бу дунёдан кўз юмди.
 
Альберт Содиқов 1951 йил бош мураббий Пётр Ткаченко қўл остидаги Динамо» жамоаси таркибида Ўзбекистон чемпиони бўлган. 1952 йили эса Бутуниттифоқ «Динамо» жамияти чемпионатида саккиз жамоа орасида учинчи ўринни эгаллаган тошкент динамочилари сафида ҳаракат қилган.

Бутуниттифоқ «Динамо» жамияти чемпионати якуни бўйича Бутуниттифоқ «Динамо» термаси ташкил этилиб, Тошкент «Динамо»сидан Идгай Тазетдинов, ака-ука Владимир ва Геннадий Браилов, шунингдек, Альберт Содиқов унинг таркибидан ўрин олган. Ушбу терма жамоа Тбилиси шаҳрида СССР терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган.

1953 йили Альберт Содиқов, Идгай Тазетдинов, Олег Жмак, Анатолий Козенков, Трушин Тошкентнинг «Спартак» жамоасига қабул қилинганлар. Айнан шу йили Альберт Содиқовга Москванинг «Динамо» жамоаси таклиф билан чиққан. Содиқов ўша жамоада Константин Бесков, Василий Смирнов, Алексей Власин каби машҳур ўйинчилар билан бирга тўп тепган.

Альберт Содиқов, кейинчалик, фаолиятини Тошкентнинг «Спартак», Хўжанднинг «Помир» жамоаларида давом эттирди. 1956 йили эса янги ташкил этилган «Пахтакор» жамоасига қабул қилинди. Жамоа сафида 7 ўйинда майдонга тушиб, оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур бўлди.

Мураббийлик фаолияти давомида Альберт Содиқов Чирчиқнинг «Химмаш», Тошкентнинг «Спартак» ҳамда «Трансмаш» жамоаларида ишлади.

Ўзбекистон Футбол федерацияси, ЎФФ Фахрийлар кенгаши ва футбол жамоатчилиги Альберт Содиқовнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради. Альберт Содиқов ўзбек футболи тарихи ва мамлакат футбол мухлислари хотирасида абадий қолади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:31, 02.09.2012.
Ўқилди: 5064 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.