Яқинда Англиянинг "Саутгемптон" клубидан четлатилган Натан Жонс Англиянинг ўн иккинчи ҳаваскорлар лигасининг "Кренборн" клубида ўйнашга қарор қилди.
Аммо у атиги олти дақиқа ўйнади, шундан сўнг Жонс сонини жароҳатлаб олди ҳамда 39 ёшли мутахассис майдонни тарк этишга мажбур бўлди, аммо усиз ҳам "Кренборн" рақибни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Аввалроқ, "Саутгемптон"га қадар Жонс "Брайтон", "Лутон", "Сток Сити" каби клубларни бошқарган.