Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

«Навбаҳор» тақдимот маросимини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Наманган шаҳридаги "Паҳлавон" спорт мажмуасида "Навбаҳор" жамоасининг тақдимот маросимини ўтказди.

Маросимда Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов сўз олди.

Вилоятимиз раҳбари ўз сўзида ўтган мавсум вилоятимиз футболи учун самарали йил бўлганлиги, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокида тарихда илк марта Наманганда 2 та халқаро турнир бўлиб ўтганлиги, миллий терма жамоамиз ўша мусобақаларда зафар қучиб, жумладан, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритганлиги, Ўзбек футболининг 10 йиллик тантаналари вилоятимизда кенг миқёсда нишонланганлиги, "Навбаҳор"нинг асосий таркиби кумуш медални қўлга киритиб, ўз тарихида илк марта Осиё Чемпионлар лигасига йўл олганлиги, шунингдек, "Навбаҳор-фарм" Биринчи лигада зафар қучиб, Про лига йўлланмасини қўлга киритганлиги, бундан ташқари, "Навбаҳор"нинг U-19, U-16  ва U-13 жамоалари ҳам ўзи иштирок этган чемпионатларда чемпион бўлганлиги, муҳтарам Президентимиз Наманганга ташрифлари чоғида вилоятимиз футболини алоҳида эътироф этганликлари, шунингдек, вилоятимиз мухлислари борасида ҳам тўхталиб ўтганликларини айтиб, янги мавсумда жамоамизга омад ёр бўлишини тилади.

Ўтган мавсумда вице-чемпионлик унвонини қўлга киритган жамоамиз футболчилари, мураббийлар штаби ва  клуб раҳбариятига кумуш медаллар топширилди.

Шундан сўнг жамоа бош мураббийи Самвел Бабаянга сўз берилди. Самвел Вячеславович ўз сўзида янги мавсумда шогирдлари билан ўтган йилдагидан кўра, яхшироқ натижага эришишини таъкидлаб ўтди.

Янги мавсумда "Навбаҳор" футболчилари кўк ва оқ футболкаларда майдонга тушишлари таъкидлаб ўтилди.

Жамоамиз футболчиларига янги мавсумда ўйнайдиган рақамлари ёзилган футболкалар топширилди. Унга кўра, янги мавсумда:

Ўткир Юсупов - 1, Хуршид Ходжаев -46, Озодбек Маърупов-41, Милош Милович-5, Иброҳим Йўлдошев - 6, Остон Ўрунов - 7, Жасур Яхшибоев - 8, Фаррух Икромов - 9, Жамшид Искандеров - 10, Шоҳруз Норхонов - 11, Жамшид Болтабоев - 14, Аброрбек Исмоилов - 17, Темурхўжа Абдухолиқов - 21, Игорь Голбан - 22, Йован Жокич - 23, Давронбек Ҳошимов - 24, Шаҳбоз Жўрабеков - 27, Лука Чермель - 31, Мамадалихон Олимов-33, Шерзодбек Абдулбориев - 34, Асадбек Собиржонов - 77 ва Давронбек Олимжонов - 98-рақамлар остида жамоа шарафини ҳимоя қилишадиган бўлди.

Жамоа сардори Ўткир Юсупов  сўзга чиқиб, янги мавсумда мухлислар ишончини оқлаш, чемпионлик унвонини қўлга киритишга ҳаракат қилишларини таъкидлади.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 14:18, 23.02.2023.
Ўқилди: 2846 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди [7970]

Флик "Барса" раҳбарияти олдига ўз талабини қўйди [3475]

Алессандро Бастони «Барселона»га ўтишга рози, бироқ бир шарти бор [3089]

Альваро Арбелоа ва янги қоида: «Реал» «Эльче» билан ўйинда техник мағлубият хавфидан қандай қутилиб қолди? [2755]

Гвардиола ЖЧ-2026дан сўнг Европанинг гранд терма жамоаси бошқарувини қўлига олиши мумкин [2214]

Арбелоа Гюлернинг 68 метрдан киритган голига муносабат билдирди (Видео) [2026]

«Манчестер Юнайтед» янги мураббий қидирмоқда: Шорт-листдан 5 та номзод ўрин олди [1909]

Луис Энрике АПЛда иш бошлаши мумкин [1842]

"Барселона" ЕЧЛда махсус либосларда майдонга тушади (фото) [1693]

АПЛ. «МЮ» «Астон Вилла»ни мағлуб этиб, учинчи ўринни мустаҳкамлади, куннинг яна икки ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди [1585]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.