"Челси"га янги келган Энцо Фернандеснинг келажаги бутунлай бошқача тарзда кечиши мумкин эди.
Январь ойида аргентиналик футболчи Лиссабоннинг “Бенфика” клубидан 121 миллион евро эвазига “Стэмфорд Бридж”га кўчиб ўтди ва Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг қиммат футболчига айланди.
Бироқ, журналист Давид Орнштейннинг фикрича, аргентиналик футболчи ёзда унга қизиқиш билдирган "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин эди. Бироқ 22 ёшли Фернандес кутиб ўтирмай “Челси”га ўтди.
Эслатиб ўтамиз, декабрь ойида Энцо Аргентина терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони ва турнирнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга муваффақ бўлганди.