Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

ЕЛ. Суперкомпютер нимчорак жуфтликларини тахмин қилди: "Арсенал"га даҳшатли рақиб тушади, "МЮ"га эса...

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бугун "Барселона"ни турнирдан чиқариб юборадиган бўлса, сӯнгги 16 таликда қулай рақибга эга бўлиши мумкин. "Қизил иблислар" бугун тунда "Олд Траффорд"да "Барса"ни қабул қилади. Бу ўйиндаги ғалаба "МЮ"га турнирнинг еттита гуруҳ етакчисидан бирини рақиб қилиб олишга ёрдам беради. "Арсенал" бундан мустасно, албатта. Негаки, чорак финал босқичига қадар бир давлатнинг икки жамоаси бир-бирига рақиб бўла олмайди.

Шундай экан, Эрик тен Хаг шогирдлари қўрқмасалар ҳам бўлади. Агарда манкунианликлар кейинги босқичга йўлланма олса, у ҳолда, қулай рақибга эга бўлади. Харҳолда, суперкомпютер шундай тахмин қилмоқда. Демак, "МЮ" нимчорак финалда Венгриянинг "Ференцварош" клуби билан куч синашади. Гарчанд бу рақиб ўз гуруҳида "Монако"ни ортда қолдириб, биринчи бўлган бўлсада, "МЮ" уларни қийналмасдан ютиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шунда чорак финал масаласи "қизил иблислар"га муаммо туғдирмайди.

Бошқа томонда АПЛ етакчилари бўлган "Арсенал"ни мутлақо тексари тақдир кутмоқда. Микель Артета шогирдлари ўз гуруҳини етакчи сифатида тугатган бўлсаларда, нимчорак финалда нисбатан жиддий рақибга мубтало бўлишлари мумкин. Суперкомоютер ҳисоб-китобларига кўра, тўпчиларнинг навбатдаги рақиби "Ювентус" бўлади. Тўғри, ҳали туринликлар кейинги босқич масаласини ҳал қилмади. Шунга қарамай, италян гигантининг "Нант"га қарши учрашувдаги имкониятлар каттароқ.

"Арсенал"нинг бундай кучли рақибга дуч келишининг сабаби жуда оддий. ЕЧЛдан тушиб қолган жамоалар Европа лигасининг ўтиш ўйинларига равона бўладиган бўлди. Бу эса нимчорак финалларда ҳам қизиқ баҳслар бўлишига замин яратганди. Шунингдек, "Арсенал"нинг нимчоракдаги эҳтимолий рақиблари орасида "Унион", "Аякс", "Рома", "Севилья" ва "Спортинг" бор.
"Манчестер Юнайтед" эса "Реал Бетис", "Фенербахче", Фрайбург" ва "Фейеноорд" каби клубларга тўқнаш келиши ҳам мумкин.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 21:17, 23.02.2023.
Ўқилди: 8137 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.