Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Фарҳод Ғофуров: «Андижон»нинг асосий жамоасига янада кўпроқ ёшларни етказиб бермоқчимиз»

Баҳо:
+ | -

«Андижон» ўринбосарлари (U-21)нинг “Ҳоким Кубоги” ярим финалидаги ғалабасидан кейин жамоа мураббийи Фарҳод Ғофуровнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин қандай таассурот қолдирди?
— Вилоят “Ҳокими Кубоги” мусобақаси бошланганига 4-5 кун бўлиб қолди. “В” гуруҳидан жой олдик ва кўпроқ кучли рақибларга қарши тушдик. Қирғизистоннинг “Нефтчи”, биринчи лига иштирокчиси “Шаҳрихон”, ўзимизнинг “Андижон” U-19 ва биз кураш олиб бордик. Ўйинлар яхши даражада ўтди. Дастлаб “Шаҳрихон”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Кейин “Нефтчи”га ягона гол эвазига имкониятни бой бериб қўйдик. Учинчи учрашувда ғалаба қозондик ҳамда ярим финал йўлланмасини қўлга киритдик. Мана, ўзинглар гувоҳи бўлганинглардек, футбол лицей жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Мазкур ғалаба билан жамоамиз аъзоларини ва барча мухлисларимизни табриклайман. Биз мусобақа финалига чиқдик. Асосий мақсадимиз финалда ғалаба қозониб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритиш.

— Янги мавсум стартига ҳам оз фурсат қолди. Тайёргарлик қай даражада ўтди? Барчасидан қониқиш ҳосил қилдингизми?
— Бизнинг ўқув-машғулот йиғинимиз 2-3 босқич асосида ўтди. Дастлабки босқичимизни ўзимизда, Андижонда ташкил қилдик. Шундан кейин Фарғонада анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Ҳоким Кубоги”да иштирок этдик. Бу орқали ўйинлар ва ўртоқлик беллашувлари орқали йиғинимиздаги футболчиларни кўрикдан ўтказдик. Сўнгра, йигитларга бироз дам бердик. Кейин Андижондаги “Ҳоким Кубоги” мусобақасига тайёргарлик кўрдик.

— Табиийки, ушбу йиғинлар ҳамда турли мусобақалар орқали жамоанинг чемпионатга тайёргарлик кўришида муҳим омил бўлиб хизмат қилади...
— Албатта, бу тайёргарлик жараёнида жуда муҳим ҳисобланади. Қолаверса, кимни қандайлигини кўрдик ва бизга қайси ўйинчилар зарур бўлса, ўшалар билан шартномалар имзоладик. 4 март куни асосий жамоамиз “Насаф” билан ўйнайди. Эртасига ўринбосарлар жамоамиз майдонга тушади. Худо хоҳласа, бўлажак учрашувга пухта тайёргарлик кўряпмиз. Андижон вилояти “Ҳокими Кубоги”дан кейин футболчиларимизга яна икки кунлик дам берамиз ва сўнг тайёргарлигимизни белгиланган режа асосида давом эттирамиз.

— Умуман оладиган бўлсак, таркибдан кўнглингиз тўлдими?
— Ҳа, йигитлар ўйнаяпти ва ҳаракат қилишяпти. Бизнинг асл мақсадимиз “Андижон”нинг бош жамоасига муносиб кадрларни етказиб беришдан иборат. Биласизлар, бу йил асосий таркибга айрим ёшларни бердик. Аслбек Айсаров, Абдулатиф Ойбеков ва дарвозабон Моҳир Комилов. Кейинги сафар янада кўпроқ иқтидорли ёшларни етказиб бермоқчимиз.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 21:32, 23.02.2023.
Ўқилди: 1144 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.