Кириш Регистрация
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио 2-0 Эмполи
12/05 17:00 Кадис 1-0 Хетафе
12/05 18:00 Женоа 2-1 Сассуоло
12/05 18:00 Верона 1-2 Торино
12/05 19:00 Нефтчи 2-2 Андижон
12/05 19:00 Сўғдиёна 1-2 Навбаҳор
12/05 19:15 Атлетико 1-0 Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Арсенал
12/05 21:00 Ювентус 1-1 Салернитана
12/05 21:30 Валенсия 0-0 Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта 2-1 Рома
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити

Европа лигаси. Нимчорак финал қуръаси ҳақида батафсил маълумот

Баҳо:
+ | -

Европа лигасида 1/16 финал босқичи якунига етиб, кейинги босқичда иштирок этадиган 16та жамоанинг номи аниқ бўлди. Энди эса навбат нимчорак финал қуръасига.

Қачон ва қаерда?
Европа лигаси нимчорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бугун — 24 февраль, жума куни УЕФА қароргоҳи жойлашган Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Маросим Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

Кимлар иштирок этади?
Қуръада 16та жамоа иштирок этади: 8та жамоа Европа лигаси гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри нимчорак финал йўлланмасига эга бўлганди; яна 8та жамоа 1/16 финал босқич ўйинларидан кейин нимчорак финалга ўтди.

Гуруҳда 1-ўринни эгаллаган жамоалар (1-саватча):
"Арсенал" (Англия)
"Бетис" (Испания)
"Реал Сосьедад" (Испания)
"Фейеноорд" (Нидерландия)
"Фенербахче" (Туркия)
"Ференцварош" (Венгрия)
"Фрайбург" (Германия)
"Юнион" (Бельгия)

1/16 финал босқичидан ўтган жамоалар  (2-саватча):
"Унион" (Германия)
"Манчестер Юнайтед" (Англия)
"Ювентус" (Италия)
"Байер" (Германия)
"Рома"(Италия)
ПСВ (Нидерландия)
"Шахтёр" (Украина)
"Спортинг" (Португалия)

Қуръа тартиби
Иккинчи саватчадан жамоа тортилади, сўнгра 1-саватчадан ушбу жамоа рақиби аниқланади. Бу босқичда бир мамлакат вакиллари ўзаро тўқнаш келмайди.

Ўйинлар
Ушбу босқич иккита ўйиндан иборат. Биринчи саватча жамоаси жавоб учрашувини ўз майдонида ўтказади. Икки ўйин натижасига кўра, ҳисоб тенг бўлса, қўшимча бўлимлар белгиланади. Шундан кейин ҳам ғолиб аниқланмаса, навбат пенальтилар сериясига берилади. Дастлабки ўйинлар 9 март, жавоб баҳслари эса 16 март кунлари ўтказилади.

Кейин-чи?
Ғолиб жамоалар чорак финалга йўл олишади. Чорак финал ва ярим финалга қуръа ташлаш маросими 17 март куни бўлиб ўтади. Мағлуб бўлган жамоалар учун еврокубоклар мавсуми якунига етади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:37, 24.02.2023.
Ўқилди: 5251 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.