Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

«Навбаҳор»: Ўруновдан ёрқин ўйинлар кутиб қоламиз!

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, кеча Наманган шаҳридаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида “Навбаҳор”нинг тақдимот маросими ўтказилди ва унда жамоа таркибига янги қўшилган футболчилар таништирилиб, “лочинлар”нинг бўлажак мавсум давомида фойдаланадиган футболкалари тақдимоти ўтказилди.

“Навбаҳор” сафига қишки трансфер “ойнаси” пайтида қўшилган янги ўйинчилар қаторидан маҳоратли ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ҳам ўрин олди ва у янги мавсумда 7-рақам остида ўйнайдиган бўлди.

Ўруновни яқиндан таништирадиган бўлсак, у 2000 йилда Навоий шаҳрида туғилган. “Пахтакор” футбол мактаби тарбияланувчиси ва “шерлар”нинг турли ёшдаги жамоаларида ўйнаган.   

2017 йилнинг 2-даврасида “Навбаҳор” таркибига қўшилган Остон Ўрунов айнан “лочинлар” таркибида 2017 йилнинг 21 сентябрида Суперлига (олий лига)да  дебют қилган.

Ўрунов "Навбаҳор"таркибида 2017 - 2019 йиллар мавсуми давомида тўп тепиб, жами 42 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган. 2019 йилнинг 2-даврасини “Локомотив” (Тошкент)да ўтказган маҳоратли ярим ҳимоячи 2020 йили Россияга йўл олади ҳамда мазкур мамлакатнинг “Уфа” (Уфа), “Спартак” (Москва), “Урал” (Екатеринбург) жамоаларида фаолият юритади. Ўтган йилги мавсумни эса “Урал” сафида ўтказган.

Шунингдек, Остон Ўрунов футболчилик фаолияти давомида Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларида тўп тепган ва 2019 йилдан буён миллий терма жамоамизга номзод футболчи саналади. Ўрунов терма жамоамизда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 10:16, 24.02.2023.
Ўқилди: 1958 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.