"Ливерпул"нинг "Реал"га учраган йирик ҳисобдаги мағлубият, Юрген Клопп эрасининг якуни яқинлигини билдиради. Клопп ўз фаолияти давомида мерсисайд клубини, олиш мумкин бўлган ҳар бир совринга эриштирди. "Ливерпуль" бир неча йилдан бери "Манчестер Сити" билан тенгма-тенг кураш олиб борувчи жамоа сифатида эътироф этилиб келмоқда. Аммо немис мутахассиси вазиятни ўнглаш учун кескин ўзгаришлар қилишга муҳтож бўлиб турибди. Агарда жамоанинг АПЛда 8 ўринда экани етарли бўлмаса, у ҳолда "Энфилд"даги шармандали мағлубият жамоани қайта қуриш кераклигини учун яққол сигналдир.
Бунинг учун "Ливерпуль" ҳам Сер Алекс Фергуйсоннинг "МЮ"да 26 йил давомида қилган ишларини амалга ошириши керак. Клопп жамоада қолади дейлик. Агар шундай бўлса, таркиб янгиланиши шарт. Ёзда жамоанинг бешта футболчиси эркин агентга айланади. Шунингдек, Жордан Хендерсон, Фабиньо, Жо Гомес ва Алкантара каби футболчилар билан ҳам хайрлашиш мақсадга мувофиқ бўларди. Келаётган ёз "Ливерпуль" учун катта ўзгаришлар даврини бошлаб бериши керак. Қуйида қурилажак янги жамоанинг кимлар асосида бўлишини тахмин қилиб кўрамиз.
Луис Диас
Спорт формасининг ёмонлиги, клубда Луис Диаснинг жароҳати билан боғланади. Яъни, бу ҳам омилллардан бири. Садио Мане ўринбосарида катта футболчига айланиш учун ҳамма имкониятлар бор. Колумбия терма жамоаси аъзоси ўтган мавсумда ҳар 90 дақиқада 4.5 та дрибблинг ижро этган. Бу эса жамоанинг бошқа футболчилариникидан кўпроқдир. Диас жароҳатидан тузалса, шубҳасиз, жамоага янги куч беради.
Дарвин Нуньес
Кўплаб танқидларга қарамасдан Нуньес бу мавсумнинг айрим паллаларида топ-ҳужумчиларга хос даража намойиш эта олди. Энди эса ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ. Негаки, Нуньесга ҳали "Энфилд"да етарлича имкон тақдим этилади. Клопп Нуньеснинг нималарга қодир эканидан яхши хабардор. Агарда уругвайлик ўсишдан тўхтамаса, "Ливерпуль" у учун ҳақиқий муваффақият майдонига айланади.
Стефан Байчетич
"Ливерпуль" мухлислари аллақачон 18 ёшли ярим ҳимоячининг нималарга қодир эканидан хабардор бўлди. испаниялик футболчи яқиндагина "Ливерпуль" сафида дебют қилган ЕЧЛдаги энг ёш футболчига айланганди. Байчетич келажакда мерсисайд клубининг қайта қурилишида муҳим ўрин тутади деб тахмин қилинган.
Ибраима Конате
Виржил ван Дейк ва Жоэль Матип 30 ёшдан ошганини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳимоя чизиғида келажак учун вариант қидириш лозим. Шундай номзодлардан бири Конатедир. Бу мавсумда француз ҳимоячисининг жароҳатлардан азият чекканини ҳисобга олсак, у ҳали ўзидан кутилган даражага чиқа олгани йўқ. Конате 2022 йилнинг ЕЧЛ финалида энг яхши ҳаракат қилган футболчилардан бири эди. Келажакда Конате "Ливерпул"нинг қалқонига айланиши мумкин. Жейми Каррагер Конате ҳақида шундай деган эди: "Ўйлашимча, у жамоа келажаги. Ҳозир "Ливерпул"да икки топ марказий ҳимоячи бор ва шулардан бири Конатедир. Афсуски, у Жаҳон чемпионати финалида ўйнай олмади. Аммо Дидье Дешам Конатенинг Упамеканодан яхшироқ эканини тушуниши керак".
Жуд Беллингем
Ҳали "Ливерпуль" олдида жуда нозик ва муҳим масала турибди. У ҳам бўлса, Беллингемни ўзиники қилиш. 19 ёшли ярим ҳимоячига Европанинг энг катта клублари даъвогарлик қилмоқда. Аммо ҳаммадан ҳам кўра, "Ливерпуль" унга муҳтожроқ. "Боруссия Дортмунд" ҳимоячиси мерсисайдликлар томонидан анчадан бери кузатиб келинади. Агарда Беллингем "Ливерпул"ни танласа, яқин келажак, шубҳасиз, унинг атрофида қурилади.
ИСМАТОВ Ж.