Пол Скоулз жавоб ўйинида "Манчестер Юнайтед"нинг "Барселона" устидан қозонган ғалабасига (2:1) баҳо берди.
Европа лигаси плей-офф босқичининг илк ўйинида жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
"Бу футболчилар учун қанчалик муҳимлигини ҳамма кўрди. Мен узоқ вақтдан бери бунга гувоҳ бўлмаганман. Бу болалар шунчаки ажойиб иштиёқ билан ўйнашди", - деди "МЮ"нинг собиқ ярим ҳимоячиси.