Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

АПЛ: "МЮ" ғалаба қозонди. Ван Персидан Хет-трик

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 3-туридан ўрин олган яна бир қизиқарли учрашув ҳозиргина ўз якунига етди.

Меҳмонда "Саутҳэмптон"га қарши кечган ўйинда сэр Алекс шогирдлари ажойиб матонат кўрсатишди ва ўз мураббийларининг юбилейига муносиб совға тақдим эта олишди.

Учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очган "Саутҳэмптон" бироз хотиржамликка берилди ва Робин ван Перси мувозанатни тиклади. Аммо, учрашувда ғалаба қозонишни қатъий аҳд қилган мезбонлар яна олинга чиқиб олишди.

Ўйин мана шундай юқори тезликда кетаётган бир пайтда "МЮ"да пенальти тепиш ва ҳисобни тенглаштириш учун яна имкон пайдо бўлди. Аммо ван Персининг пенальтни бажара олмагани "МЮ" мухлисларини бир зумга карахт қилиб қўйди.

Шундай бўлса-да, манкунианлар охиригача курашишди ва ғалабани тантана қилишди. Иккинчи бўлимнинг асосий вақти якунланишига 3 дақиқа қолганда ва ҳакам қўшиб берган дақиқаларда Робин ван Перси икки тўп киритиб, "МЮ" га жуда чиройли учрашувда ғалаба келтирди.

Нидерландлар футболчиси "МЮ" сафидаги дастлабки хет-трикини қайд этди. "МЮ" эса юқорида таъкидланганидек, сэр Алекснинг юбилей — 1000-учрашувига ғалабани совға қилишди.

АПЛ. 3-тур.

САУТҲЭМПТОН - МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 2:3 (1:1)

Голлар: Ламберт 16' (1:0); ван Перси 23' (1:1); Шнейдерлин 56' (2:1); ван Перси 87' (2:2); ван Перси 90+2' (2:3)

САУТҲЭМПТОН: Келвин Дэвис, Фокс, Фонте, Хойвельд, Клайн, Уорд-Проус, Шнейдерлин, Лаллана, Стивен Дэвис, Панчеон (Маюка 75'), Ламберт (До Прадо 75')

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД: Линдегаард, Эвра, Фердинанд, Видич, Рафаэл, Кэррик, Клеверли (Скоулз 61'), Кагава (Нани 61'), Валенсия, Уэлбек (Чичарито 72'), ван Перси

Огохлантириш: Хойвельд 68'

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:55, 02.09.2012.
Ўқилди: 5040 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.