Кириш Регистрация
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция

Артета: "Жака билан музокараларга киришмаганмиз"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ярим ҳимоячи Гранит Жака жамоа билан шартномасини узайтиришдан узоқ эканини айтди. Эслатиб ўтамиз, швейцариялик ва "канонирлар" ўртасидаги амалдаги келишув 2024 йилнинг ёзида якунига етади.

"Биз Жака билан ҳали янги шартнома бўйича музокара ўтказмадик, шунинг учун мен сизга ҳеч қандай янгилик айта олмайман", деди Артета матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Жака жорий мавсумда АПЛда "Арсенал" сафида 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. 30 ёшли швейcариялик 2016 йилнинг ёзидан буён жамоада тўп суради.

"Арсенал" ҳозирда Премьер-лигада биринчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 15:33, 24.02.2023.
Ўқилди: 865 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.