Кириш Регистрация
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция 1-0 Бельгия
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

"Барселона" кетма-кет саккизинчи йилни еврокубоксиз якунлайди. Каталон клубининг мағлубиятларини эслаймиз

Баҳо:
+ | -

 "Барселона" қаторасига саккизинчи йилни еврокубокларсиз якунлайди. 2015 йил Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган жамоа қаторасига 6 йил турнирнинг плей-оффида мағлуб бўлди. Сўнгги икки йилда гуруҳдан чиқа олмаётган каталонлар Европа лигасида ҳам омадсизликка учрамоқда. Бу сафар "Манчестер Юнайтед", "Рома" ва "Ливерпуль" сафига қўшилди. Чунки манкунианликлар камбек эвазига "Барселона"ни мусобақадан чиқариб юборди. Шу ўринда 8 йилдан бери плей-оффларда "Барселона" қайси жамоаларга ютқазганини эслаб чиқамиз. 

2023 йил "Манчестер Юнайтед" - "Барселона" - 4:3

Аввалига "Интер" ва "Бавария" каталонияликларга Чемпионлар лигаси плей-оффидан мосуво қолдирди. Қуръа каталонияликларга “Манчестер Юнайтед”ни Европа лигасида рақиб қилиб танлаб берди. Ўн беш йилдан бери "иблислар" "Барселона" устидан ғалаба козона олмаётган эди. Энтони Скоулз каталонияликларни еврокубоклардан четда қолдириши мумкин бўлган даврга қайтди. Гап Чемпионлар лигаси финалига чиқиш ҳақида бўлмасада, “Олд Траффорд”да ғалаба катта байрамга сабаб бўлди. Тен Хаг меҳмонда Хавига ютқазмади, у уй учрашувининг иккинчи ярмида испанияликни мағлуб этди. 

2022 "Айнтрахт" - "Барселона" 4:3

"Бенфика" каталонияликларга Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиқишга имкон бермади. "Наполи" ва "Галатасарой" Хави жамоасини тўхтата олишмади, аммо ЕЛ чорак финалида турнир фаворити кутилмаганда "Айнтрахт"дан мағлубиятни қабул қилиб олди. Меҳмонда дуранг қайд этилди ва “Камп Ноу”да немислар 2:3 ҳисобида зафар қучди. Икки учрашувда ҳам немис жамоаси аъзолари қизил карточка олишди. Аммо "Барселона"нинг қўшиб берилган вақтда 0:3 ҳисобидан ғалаба қозонишга бўлган умидсиз уриниши – тўқсонинчи дақиқадан сўнг Бускетс ва Депайнинг гол уриши ҳам камбек учун камлик қилди. 

2021 йил "ПСЖ" - "Барселона" - 5:2

Каталонияликларни Килиан исмли "поезд" уриб юборган ўйинлар. Энди Мбаппе "ПСЖ"да Месси билан жамоадош. Икки йил олдин эса улар рақиб эди. “Камп Ноу”даги илк ўйинда франциялик футболчи фаолиятидаги Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. "Барселона"га Мбаппе 3 та гол урди, Кин эса битта гол киритди. Мессининг пенальтидан киритган голи ҳеч нарсани тубдан ўзгартирмади. Парижликлар аниқроқ ҳаракат қилишди ва иккинчи ўйинда Лионель ва Килианнинг голлари эвазига 1:1 ҳисоби қайд этилди. 

2020 "Бавария" 8:2 "Барселона"

Пандемия туфайли бу ўйин битта матчдан иборат бўлди, аммо бу "Барселона" учун етарли эди. Ушбу тўқнашув чемпионлар лигаси тарихидаги энг машҳур ўйинлардан бири бўлган. Бу даражада камдан-кам ҳолларда жамоалардан бири саккиз марта гол ўтказиб юборади. Тўққизта гол немис клуби футболчилари томонидан киритилди, аммо Алаба тўпни ўз дарвозасига киритган. Биринчи бўлимдан сўнг 1:4 ҳисоби қайд этилди, аммо шафқатсиз "Бавария" тўхтамади. Коутиньо фойдали бўлмаган клубни голларни урди. Ўша пайтдаги Флик жамоаси ҳозирги "Манчестер Юнайтед" каби ажойиб формада эди.

2019 йил. "Ливерпуль" 4:3 "Барселона"

Каталонияликлар учун аламли мағлубият. "Барселона"нинг "Ливерпуль" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг, инглизларнинг камбек қилишига Юрген ҳам ишонмаган эди. Лекин умид қилган. "Ливерпуль" ҳужумда Шақири ва Ориги билан ўйнади, аммо бельгиялик футболчининг дублини ва захирадан майдонга тушган Вейналдумнинг иккита голи инглизлар учун етарли бўлди. Александр-Арнольднинг афсонавий бурчак зарбаси «Ливерпул»ни финалга олиб чиқди.

2018 йил. "Рома" – "Барселона" – 4:4

Рақибнинг камбеки қурбони бўлган жамоа, "Ливерпуль"дан буни қандай қилиб кутмаслиги керак эди? Биринчи ўйинда Вальверде шогирдлари Ди Франческо жамоасини ортда қолдириб, тўрт бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишди. Ягона муаммо - Жеконинг меҳмондаги голи, плей-оффда бундай тўплар муҳим эди. Ва кейин Рим футболнинг сеҳрини кўрди. Йиллар ўтиб, Моуриньо шаҳарга Европада ғалаба келтирди, аммо ўша оқшом Алиссон барча зарбаларни қайтарганда ва "Рома" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганида римликлар учун бахтнинг бир бўлаги ушланди. Жеко, Де Росси ва Манолас испан фаворитини лол қолдирди.

2017 йил "Ювентус" 3:0 "Барселона"

"Барселона" ҳужумида Неймар, Месси ва Суарес учлиги бор даврлиар эди. Иньеста, Маскерано ва Пике жамоада. Луис Энрике "ПСЖ"ни камбек эвазига мағлуб этишга муваффақ бўлган, аммо кетиш кунлари яқинлигини билган давр. Аллегри 2015 йилги финал учун қасос олиш учун тайёр. Чорак финалнинг илк учрашувида буюк футбол муваффақиятсиз даҳони дунёга келтирди. Учрашув бошида Дибала дубл қайд этган бўлса, Келлинининг голи якуний ҳисобни таминлади. Каталонияликлар мағлубиятга жавоб қайтара олмади. Алвес, Бонуччи, Келлини ва Сандроларнинг ажойиб ўйини сабаб Буффон дарвозасига фақат битта аниқ зарба берилди. 

2016 йил "Атлетико" – "Барселона" – 3:2

Чемпионлар лигасида Мессининг Роналдуга қарши иккинчи финалини кўрмаганимизнинг яна бир сабаби. Лионель 2008 йилда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди, ван дер Сар дарвозасига голлардан бирини киритди. Аммо "Реал" ва "Барселона" финалда "Атлетико" жасорати сабаб тўқнаш келишмади. Фернандо Торреснинг "Барселона"га урилган голи "Атлетико"га керакли бўлиб чиқди. Афтидан, Суареснинг дубли каталонияликларга жуфтликда фаворит мақомини қайтаргандек туюлганди. Аммо меҳмондаги учрашув Гризманнинг шоусига айланди. Антуаннинг иккита голи Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолибини таслим бўлишга мажбур қилди. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:09, 24.02.2023.
Ўқилди: 2881 марта.
Фикрлар: 94 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.