Турнинг энг марказий учрашувларидан бирида "Барселона" "Камп Ноу"да "Валенсия"ни қабул қилди. Учрашувнинг биринчи бўлим ўрталарида ҳимоядан ҳужумга ёрдамга етиб келган Адрианонинг жуда чиройли зарбасидан сўнг "Барса" олдинга чиқиб олди. Аммо қолган вазиятларда каталонияликлар ноаниқ ҳаракат қилишди.
Илк турда "Реал"дан очко тортиб олган "Валенсия", бу кеча "Барса"дан ҳам очко тортиб олиши ҳеч гап эмасди. Аммо, вазиятлардан фойдаланишда, улар ҳам сусткашликка йўл қўйишди.
Адрианонинг ягона голи эса, ўйин оҳиригача ўзгармади. 1:0 ва "Барса" чемпионат пешқадамлигини қўлга олди.
"Барселона" - "Валенсия" - 1:0 (1:0)
Гол: Адриано 22 '