Кириш Регистрация
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина
24/05 23:45 Женоа - Болонья
25/05 00:00 Жирона - Гранада

Странжа-2023. Қозоғистонликлар кечган қонли жанглар ҳамда яна 5 нафар боксчимиз ярим финалда

Баҳо:
+ | -

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича Странжа—2023 мусобақасининг бешинчи кунги жанглари якунланди.

24 февраль куни 10 нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангларини ўтказди. Олти нафар Ўзбекистон вакили ўз жангларини ғалаба билан якунлади ва ярим финал йўлланмасига эга чиқди. Абдумалик Ҳалаков, Лазизбек Муллажонов, Аълохон Абдуллаев ва Мадиёр Саидраҳимов мағлубиятга учраб, мусобақадаги юришини тўхтатди.

Уч нафар вакилимиз кеча қозоғистонлик боксчиларга қарши жуда шиддатли жангларни ўтказишди. 2022 йилги ЖЧда кумуш медални қўлга киритган Абдумалик Ҳалаков (57 кг.) унча таниш бўлмаган Ўразбек Асилқуловга қарши жангда 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Айтиш мумкинки, рақиб кучли мотивация остида жанг ўтказди.

75 кг. вазнда Аълохон Абдуллаев ва Нурканат Райис ўртасида эса ожинг жанг бўлиб ўтди. Рақиблар бир-бирларини аяб ўтиришмади. Дастлабки 2та раундда қозоғистонлик спортчи кичик устунликка эга бўлди. Аълохон учинчи бўлимда рақибини 2 марта нокдаунга туширди. Ҳамюртимиз бу ишни яна бир марта такрорлаганида, жангни муддатидан аввал якунларди. Аммо у босимни давом эттирмади ва Нурканатнинг ўзига келиб олишига имкон берди. Ҳисобларга қаранг: 1:4 (28!:28, 28:29, 28:29, 28:28!, 28:28!).

80 кг. вазндаги Жасурбек Йўлдошев ва Бекзад Нурдаулетов ўртасидаги жанг эса росмана қонли бўлди. Ҳамюртимиз 2019 йилги ЖЧ ғолибига қарши мардонавор жанг қилди. Айниқса, учинчи раундда Бекзаднинг юзидан қонлар оқди. Ҳакам эса жанг давомида ватандошимиздан бир эмас, икки марта очколарни олиб ташлади. Шунга қарамай, Жасурбек якунда ғалаба қозонди — 3:2 (28:27, 27:28, 28:27, 26:29, 28:27).

Саидахон Раҳмонова (-48 кг) франциялик Глория Д'Амейдани енгди (5:0);

Ҳасанбой Дўстматов
(-51 кг) ирландиялик Сеан Марини мағлуб этди (5:0);

Абдумалик Ҳалаков (-57 кг) қозоғистонлик Оразбек Ассилкуловга ютқазиб қўйди (1:4);

Ҳавасбек Асадуллаев (-75 кг) Австралия вакили Каллум Питерсни ютди (5:0);

Руслан Абдуллаев (-63,5 кг) ва Озмен Керем (Туркия) жангида рақиб жароҳат сабаб жангни давом эттира олмади. Руслан 1/2 финалда;

Мужибилло Турсунов (-63,5 кг) озарбайжонлик Малик Ҳасановдан устун келди (4:1);

Аълохон Абдуллаев (-75 кг) қозоғистонлик Нурканат Райисга енгилди (1:4);

Лазизбек Муллажонов (-92 кг) бразилиялик Кено Macхадога мағлуб бўлди (2:3);

Жасурбек Йўлдошев (-80 кг) қозоғистонлик Бекзад Нурдаулетовни енгди (3:2);

Мадиёр Саидраҳимов (-92 кг) Эквадор вакили Хулио Кастильога ютқазди (2:3).

Киритилди: 05:59, 25.02.2023.
Ўқилди: 4637 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.