Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн мухлислар билан муносабатлари ҳақида гапирди. Франциялик футболчи 2019 йилнинг ёзида жамоани қандай тарк этиб, "Барселона"га ўтганини эслади.
“Мен “Атлетико” мухлисларига катта зарар етказдим. Улар менга ҳамма нарсани беришди, лекин бир нуқтада мен кетишга қарор қилдим, чунки мен буни хоҳлардим ва менга керак эди. Тўғри, мухлислар сизни танқид қилиши ёқимсиз. Охир-оқибат, мен бунга лойиқман деб ўйлайман”, - дея Гризманнинг сўзларини келтиради Atletiko Universe.
Гризманн 2021 йилнинг ёзида “Атлетико”га қайтган эди. Ушбу мавсумда франциялик футболчи Испания чемпионатида 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.