Собиқ ҳужумчи Уэйн Руни Эрик тен Хагнинг "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
"Манчестер Юнайтед"га йиллар давомида шундай мураббий керак эди. Мен базага бир неча бор ташриф буюрганман, футболчилар билан гаплашганман ва биламан, улар унинг қўл остида ишлашни яхши кўришади ва бу ҳар доим муҳим. Шу билан бирга, у футболчиларга нисбатан жуда талабчан.
Ўйлайманки, у футболчиларнинг руҳиятини ўзгартирди, уларга ишончни қайтарди, уларда аслида яхши жамоа борлигига ишонишларига ёрдам берди ва одамлар буни тушуна бошлади.
АПЛда биринчи ўриндаги жамоа билан орада беш очко бор, олдинда ҳали кўп ўйинлар бор, ким билади дейсиз...
Тен Хаг барча ўйинчиларни ишга жалб этишга муваффақ бўлди, захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўз зиммасига олган вазифаларни бажаришмоқда. Маданият ва характердаги бундай ўзгариш жамоага анчадан бери керак бўлган", - деди "Ди-Cи- Юнайтед" бош мураббийи.