"Манчестер Сити"нинг "Борнмут"га қарши ўйини Фил Фоденнинг юбилей ўйини бўлади.
22 ёшли ярим ҳимоячи 200-марта "шаҳарликлар" либосида майдонга тушади. Бу Фоденнинг Премер-лигадаги 119-ўйини бўлади, Чемпионлар лигасида яна 41 та, Лига кубогида 20 та, Англия кубогида 17 та ва Суперкубокда 3 та ўйин.
Жорий мавсумда Фоден "Манчестер Сити" сафида барча турнирлар доирасида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.