Швециялик ҳужумчи Златан Ибраҳимович жамоага мослашишга ҳаракат қилаётган бельгиялик янги футболчи Шарл де Кетеларени қўллаб-қувватлади.
«Менга унинг ўйинлари ёқади, ўзимнинг ҳаракатларимни унда кўраман. У худди «Аякс»даги ёшлигимни эслатиб юборади.
У ерда ҳам мослашишга қийналганман, бунга бир йил вақт кетди. Бу ерда унинг учун ҳамма нарса янги, янги мамлакат, янги майдонлар.
Тез орада у ўйнаб кетади, у шунчаки мийясидаги музларни жойидан силжитиши керак, мураббий айтганини қилишинг керак», - дея Ибраҳимовичнинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.