Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Англия лига кубоги «МЮ» учун қандай аҳамиятга эга?

Баҳо:
+ | -

Юрген Клоппнинг илк мавсумидаги бир ўйин кўп эсланади. «Вест Бромвич» билан. «Энфилд»да ўтган учрашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишади. Аммо сўнгги дақиқаларда «Ливерпуль» ўйинни қутқариб қолади - 2:2.

Юрген Клопп ўша дурангни мухлислари билан шундай нишонлайдики, кўпчиликнинг энсаси қотгани табиий: бир дурангга шунчами? Клоппни «Ливерпуль» нега олиб келганди ўзи, тавба...

Лекин гап дуранг ё очкода эмасди. Шу тариқа Клопп шогирдларига бир нарсани уқтирган - «Ҳеч қачон мағлубиятни тан олманг. Қоғоздаги очко эмас, майдонда бажарилган вазифа сизга кайф берсин». Ҳа, агар бу томондан олиб қараса, 0:2 ни 2:2 га айлантириш зўр воқеа. Амалга оширилган қийин вазифа. Арзийди.

Бу характер кейин ҳам ёрдам берди, масалан ўша мавсумнинг ўзида «Боруссия» билан ўйиндан бошланиб, кейинроқ, «Барселона» билан камбэкни эсланг. Агар ҳаракат қилсак, қўлимиздан келмайдиган иш йўқ - бу «Ливерпуль»нинг шиорига айланиб қолди.

Эрик тен Хагнинг «МЮ»си катта ҳафтани ўтказди. Аввал «Барселона» устидан Европа Лигасидаги ғалаба, энди финалда «Ньюкасл» мағлуб этилди.

Бир қараганда, Европа Лигаси, Лига кубоги... Нафақат кичикроқ, балки топ клублар устидан бироз мазах қилинадиган турнирлар. Аммо бу ўйинлар шу қадар муҳим эдики, агар жамоа қандайдир йўлнинг бошида турган бўлса, «Барселона»ни ютиш топ ўйинларга қўшимча ишонч, Лига кубоги эса, каттароқ совринларни ютишга тўртки бўлади, ахир бу таркибда Де Хеа, Шоу ва Рэшфорддан бошқа ҳеч ким Англияда турнир ютмаган. Беихтиёр Фергюсоннинг «биз «Сити»га АПЛни ютишга имкон бермаслигимиз керак, агар мазасини билиб қолишса, кейин уларни тўхтатиб бўлмайди» деган гапи ёдга тушади. Бу хавотир нақадар тўғри бўлганини ҳозир кўриб турибмиз...

Хуллас. Лига Кубоги кичик турнир. Лекин баъзида мана шунақа катталашиб кетади. Худди машҳур кинода Айюбийнинг Қуддусга берган таърифи каби:

«Ҳеч нарса... Айни дамда ҳамма нарса!»

Қаҳрамон Асланов

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 09:00, 27.02.2023.
Ўқилди: 3175 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик