Эрик тен Хаг "МЮ" билан қўлга киритган биринчи совриндан сўнг, клубга келишда таваккал қилгани ҳақида гапирди.
Англия Лига кубоги финалида “Ньюкасл”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг, журналистлар мураббийдан “Аякс”дан “Манчестер Юнайтед”га кетишни таваккал деб ҳисоблайсизми, деб сўрашди.
"Балки бу таваккалчилик бўлгандир, лекин мен жуда қайсарман. Мен шунчаки "Манчестер Юнайтед"ни яхши кўраман. Мен либосни кўрганимда, мухлислар билан алоқамизни кўрганимда, "Олд Траффорд"ни кўрганимда, Сэр Алекснинг меросини ва "Манчестер Юнайтед"да ўсган футболчиларни кўрганимда бундан жуда таъсирланаман.
Биз такрорлашни хоҳлаймиз. Бу жамоа ўз тарихини ёзиб, ўз меросини қолдирмоқчи. Бундай имконият ҳақида эшитганимда, "Манчестер Юнайтед" мен учун тўғри клуб деб ўйладим", - деди Тен Хаг.