"Милан"нинг 41 ёшли марказий ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ниҳоят жароҳатидан тузалиб кетди ва "Аталанта"га қарши ўйинда (2:0) майдонга қайтди. У фаолиятини қачон якунлаши ҳақида гапирди.
"Агар мен бугунгидек бўлсам, кейинги мавсумда эмас, яна бир неча йил ўйнайман", - дея Ибраҳимовичдан иқтибос келтиради Football Italia.
Умуман олганда, Златан Ибраҳимович “Милан” сафида 160 та ўйин ўтказган. Уларда швед 92 гол урган ва шерикларига 35 голли узатма берган.