Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Асқар Толибжонов: «Чипталар сотуви билан «Пахтакор» стадиони шуғулланади» (1-қисм)

Баҳо:
+ | -

Бугун ЎФФ мажлислар залида терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида кўтарилган асосий масала терма жамоамизнинг бўлажак ўйинлари олдидан ташкилий масалар бўлди.

- Авваламбор ассалому алайкум. Бугунги йиғилишдан асосий мақсад журналистларнинг йиғилиб қолган саволларига жавоб бериш эди. Биз ЎФФ вакиллари билан келишиб сизлар билан баъзи масалаларга ойдинлик киритиб олиш эди. Менимча журналистларда ҳам саволлар бор, мени ҳам ўз айтадиган гапларимиз бор.

Энди бугунги анжуманимизнинг биринчи масаласига тўхталадиган бўлсак, аввало 7 сентябрь куни Кувайт терма жамоаси билан бўладиган ўйин хақида. Кувайт терма жамоаси 5 сентябрь куни соат 5да Тошкентга учиб келади. Ўша куннинг ўзидаёқ улар машғулот ўтказишни режалаштирган. Бунинг учун барча шароитларни яратиб қўйдик. "Пахтакор" стадионига мухлисларни таклиф қилиш мақсадид махсус реклама баннерларини илдик. Чипталарни савдога чиқариш ва уларни етказиб беришни "Пахтакор" стадионига топширишган. Буни сотувга чиқиши "Пахтакор" стадиони назорат қилади.

Санжар Мансуров ("Пахтакор" стадиони директори): Кувайт билан ўйинга чипталар эртага сотувга чиқади. Ўзбекистон ва Кувайт учрашувнинг чипталар нархлари 3 хил нархда 3 минг 5 минг, 10 минг сўмгача. Чипталар сони эса 15 мингтани ташкил қилади. Биз Кувайтга қарши ўйин учун 15 минг чипта етарли деб ҳисобладик.

Асқар Толибжонов: - Бу борада яна қўшимча қилишим мумкин. Ўйинни чипталари асосан марказий кириш жойларидаги кассаларда бўлади.

11 сентябрда Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйинга чипталар эса 8 сентябрдан сотувга чиқарилади. Бу чипталарнинг сотиш ва тарқатиш билан ҳам расман келишувимизга асосан "Пахтакор" стадионига топширилган. Улар учта категорияга бўлинган. Биринчи категория 15 минг сўм. Иккинчи категория 10 минг сўм, учинчи категория эса 8 минг сўмни ташкил қилади. Менимча чипталарнинг қўлга чиқишини олдини олиш анча қийин масала. Лекин қалбаки чипталар билан оғлиқ муаммо бўлмаслиги учун турли махсус нусха кўчириб бўлмайдиган белгилардан фойдаландик.

Жанубий Корея терма жамоаси вакиллари Тошкентга етиб келишни бошлади. Улар меҳмонхоналар, машғулот майдонларини текшириб улар билан танишмоқда. Кеча ЎФФда вакиллар иштирокида йиғилишда футболчилар эртадан Тошкентга келишини маълум қилди. 9 сентябргача улар ўзини ҳисобидан жойлашади, машғулотлар олиб боришади. Қисқа қилиб айтганда ўзлари кун кўришади. Қоидага мувофиқ 9 сентябрдан бошлаб барча ҳаражатларни биз кўтарамиз. Улар Тошкентга жуда эрта кела бошлади. Албатта бу профессионалликдан далолат.

- Чипталарнинг "Пахтакор" стадионига топширилиши бу қандайдир жанжалли ҳолатлар бўлса, жавобгарликдан қочиш учунми?
- Йўқ марказнинг вазифаси чипталарни сотиш эмас. Бу билан шуғулланмайди. Бизни ишимиз терма жамоанинг натижаси, машғулотлар олиб бориш ва ҳаказо.Лекин чипта борасида ЎФФ бу масала билан шуғулланмайди. Агар учрашувда "Жар"да бўлса "Жар", "Пахтакор"да бўлса, стадион билан шартнома тузамиз улар ўзлари сотиш билан шуғулланади. Терма жамоа эса уларни молиялаштириб туради. Мираброр Усмонов шунақа принципдаги одамки, улар чипта орқали фойда кўришни кўзламаган. Чипталарнинг қўлга чиқиб кетиши эса бизга боғлиқ эмас. Бунга қарши кураша олмаймиз, назорат қила олмаймиз. Лекин турли чоралар кўришга ҳаракат қилаяпмиз. масалан ИИВ ходимларига буни назорат қилишларини сўраб мурожаат қилдик. Улар "Жар"да бўлган охирги ўйинда бир нечта чайқовчиларни қўлга олиб . Биз чипта сотувчиларига ҳақини ошириш орқали буларни олдини олишни мўлжаллаяпти.

- Нега унда "Жар"да бўлган ўйиндаги чипталар "Пахтакор" кассирлари томонидан сотилди?
- Бу гапингизга қўшилмайман. "Пахтакор" кассирлари билан шартнома тузишимизга сабаб, биринчидан "Жар" кассирлар бошлиғининг оилавий муаммолари сабаб бўлди. Уларда бу муаммо борлиги учун федерация "Пахтакор" билан шартнома имзоладик. Мана матбуотда "Пахтакор" стадиони муҳри босилгани билан боғлиқ хабарлар ҳам тарқалди. лекин бу шунчаки қалбакилашмаслиги учун шартномадан кейин "Пахтакор"нинг ўзига хос паролли белгиси эди.

Масалан вилоятликларга чиптани сотиб олиш борасида муаммолар бўлади. Буни қандай ҳал қилмоқчисизлар?
- Бу борада таклифлар бўлмоқда. Ўтган сафар ҳам худди шунақа таклифлар бўлганди. Ўшанда ҳам фан клубларга аъзолар учун 200та чипталар сотуви йўлга қўйилганди. Лекин бу ерда яна бир масала бор. Яъни бу мурожаатлар орқали олинган чипталар қўлга чиқиб кетиш хавфи ҳам бор. Яъни вилоятдан кимдан таклиф тушаётганини ҳам билишимиз керак. Шунда чипталарни уларга ҳам ажратиш мумкин.

- Фан-клуб учун 1000та эмас 100та чипта бериладиган бўлибди. Олдинроқ сиз чипталарни сотиб даромад қилишни асосий мақсад қилмаганмиз дедингиз. Мана ҳозирги ҳаракатлар фойда қилишдан далолат эмасми?
- Бу гапларни Абдураҳмон нега сизга айтган билмадим. Лекин унга маслаҳат берардим, бу гапларни чиқармаслигини. Бу фойда кўриш учун эмас. Мана сиз газетани нега чиқарасиз? (Фойда кўришни мақсад қилган бўламиз ундан, жавоб берди журналист). Унда тушунарли. Энди менга айтингчи, ҳақиқий мухлис нега фақат текинга чипта сотиб кириши керак? Ҳақиқий мухлис бўлса, пулини аямай чипта сотиб олади. Лекин биз фан-клубларга айтдик. Улар учун хоҳлаган жойдан ўз нархида сотиб олиш имкониятини берганмиз. Бунда бирорта муаммо туғилмайди.

Санжар Мансуров: Яна бир нарса борки, чипталарнинг қўлга чиқиб кетганлари ичидан фан-клуб учун ажратилганлари ҳам чиқди. Шунинг учун ҳам бу масалада бироз қисқартириш қилиш тўғри деб қабул қилинди.

Азамат Муродов ёзиб олди

Манба: www.stadion.uz.

Матбуот анжумани узоқ давом этди. Иккинчи масала сифатида терма жамоаниг ташкилий масалалари, футболчилар кийимлари билан боғлиқ муаммолар кўтарилди. Бироздан сўнг анжуманнинг иккинчи қисмини сайтимиз орқали тақдим этамиз.

Киритилди: 12:54, 04.09.2012.
Ўқилди: 9505 марта.
Фикрлар: 43 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.