"Манчестер Юнайтед" вингери Антони Эрик тен Хаг бошчилигидаги жамоанинг асосий муваффақиятлари ҳали олдинда эканлигига ишончи комил.
Якшанба куни “қизил иблислар” нидерландиялик мураббий қўл остида Лига кубоги финалида “Ньюкасл Юнайтед”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўзининг илк совринини қўлга киритди.
"Бу ерда бўлганимнинг бошиданоқ мен ушбу таркиб билан "Манчестер Юнайтед" ўзи муносиб бўлган жойга қайтишига амин эдим. Одамлар бу буюк клубни яна ҳурмат қилишлари керак. Лига кубогида ғалаба қозониш кутилаётган кўплаб совринларнинг биринчисидир. Биз жуда хурсандмиз, лекин биз оз нарсага қаноат қилмоқчи эмасмиз - жамоада ғолиблар менталитети устун бўлиши керак", - дея бразилияликнинг сўзларини келтиради клуб сайти.