Аргентина терма жамоаси ва "ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси The Best совринини қўлга киритганидан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан 35 ёшли футболчи бугун ФИФАнинг 2022 йилнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди.
“Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш мен учун ақл бовар қилмайдиган нарса эди, мен бу орзуимни амалга ошириш учун узоқ вақт курашдим. Бу менинг фаолиятим давомида содир бўлган энг гўзал воқеа.
Мен оиламга ва барча Аргентина халқига биз биргаликда бошдан кечирган ажойиб ой учун яна бир бор миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу хотиралар биз билан абадий қолади.
Мбаппе ва Бензема каби йилни ажойиб ўтказган футболчилар билан бир рўйхатда бўлиш ажойиб. Бу мукофот - катта шараф”, - деди Месси маросимда.